Энг яқин ҳамкорлар — Эрон ва Исроилнинг ўтмишдаги дўстлиги суратларда
1979 йилдаги исломий инқилоб Эронда шоҳ ҳокимиятини ағдаришидан аввал Теҳрон ва Тель-Авив ўзаро ракета ва дронлар эмас, балки сайёҳлар ва маҳсулот алмашар эди.

5
1950-йилларда Эрондаги яҳудий тўй маросими. Маросимни мамлакат бош раввини Шломо Коэн Цедек (ўртада, ўнг томонда) бошқармоқда.Гуруҳ орқасидаги ибронийча ёзувда Қадимий Аҳддан иқтибос келтирилган: “Хотининг уйингда узум дарахтидек бўлса, фарзандларинг дастурхонинг атрофида зайтун новдалари каби.”

6
1965 йил август ойида Тель-Авив шаҳрида бўлиб ўтган еттинчи Маккабия ўйинлари пайтида исроиллик ва эронлик курашчилар беллашмоқда. Бу мусобақа ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилади ва дунёнинг турли бурчакларидан яҳудий спортчилар иштирок этишади.Яҳудийлар Эронда минг йиллар давомида яшаб келган. 1970-йилларда мамлакатда қарийб 100 минг яҳудий истиқомат қилган. 2012 йилга келиб, уларнинг сони 8 756 нафаргача камайган.

7
Исроиллик сураткаш Бенно Ротенберг томонидан 1968 йилда олинган суратда қадимги Форс империясининг пойтахти бўлган Персеполис харобалари акс этган.

8
1975 йилда Эрон ёқилғи танкери Исроил портларидан бирига етиб келмоқда.1967 йилдаги Олти Кунлик Урушдан сўнг араб мамлакатларининг Исроил ва унинг иттифоқчиларига нисбатан душманлиги халқаро нефть инқирозини келтириб чиқарди. Ўша вақтда Эрон нефти Исроил учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган эди.